date
views 225

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳудуднинг катта қисмида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эртага 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 5 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача пасаяди.

6 август якшанба куни нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Кундузги ҳарорат барча жойларда +30...+35 даражагача, жанубда +35...+38 даражагача пасаяди. Булутлилик кўпайиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек Бухоро, Навоий вилоятларида, кечаси эса Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бугун шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 4 август куни шамолнинг кучайиши баъзида 20-25 м/с гача етиши мумкин.

Пойтахтда 4-6 август кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-6 м/с тезликда эсади, 6 августда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +38...+40 даражадан +33...+35 даражагача аста-секин пасаяди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди