date
views 232

Тошкентда МЧЖ раҳбарлари машина олиб бериш баҳонасида 138 кишини "чув туширди"

Тошкентда МЧЖ раҳбарлари машина олиб бериш баҳонасида 138 кишини "чув туширди"

Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги ноқонуний топилган маблағларни легаллаштириш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Текширувда фуқаро У.П. ва бошқалар 2022 йилда “И.А.” ва “А.А.” МЧЖни ташкил этиб, 188 нафар фуқарога муддатли тўлов асосида автомашина етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси асосида жами 9,8 миллиард сўмини дастлабки тўлов сифатида қабул қилгани аниқланган. Улар шундан 138 нафар фуқарога автомашина олиб бермасдан, мижозларнинг жами 946,2 миллион сўмини пластик карталарига ўтказиб, нақдлаштириб олган.

Худди шундай, “С.Р.” МЧЖ масъул шахслари 98 нафар фуқаро билан муддатли тўлов асосида автомашина етказиб бериш бўйича тузилган лизинг шартномаси асосида жами 4,7 миллиард сўмини дастлабки тўлов сифатида қабул қилиб, шундан 1,5 миллиард сўмини МЧЖни норасмий бошқариб келган Н.Т. ва бошқаларнинг пластик карталарига ўтказиб нақдлаштирган. Шунингдек, улар 462 миллион сўмни “Р.А.” МЧЖнинг низом жамғармасини шакллантириш учун ўтказиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда МЧЖ раҳбарлари машина олиб бериш баҳонасида 138 кишини "чув туширди"