date
views 773

Сурхондарёда ҳоким билан баҳслашган мактаб директорининг қамалиш сабаблари маълум бўлди

Сурхондарёда ҳоким билан баҳслашган мактаб директорининг қамалиш сабаблари маълум бўлди
Фото: Видеодан кадр

26 июль куни ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан тортишган Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори Умида Турсунова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Олий суд хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2023 йил 26 июлдаги қарори билан Умида Турсунова (1982 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори вазифасида ишлайди) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқубузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) 2-қисмига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ Умида Турсуновага нисбатан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди томонидан 2023 йил 26 июлда чиқарилган қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 1 августдаги ажримига кўра Умида Турсуновага нисбатан биринчи ва апелляция инстанция судлари чиқарган қарорлари ўзгартирилиб, унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ҳоким билан баҳслашган мактаб директорининг қамалиш сабаблари маълум бўлди