15:20 / 06.08.2023
1 027

Бедарак йўқолган сирдарёлик 17 ёшли ўқувчи қиз топилди

Бедарак йўқолган сирдарёлик 17 ёшли ўқувчи қиз топилди

Сирдарё вилояти Ховос туманида 17 яшар ўқувчи қиз бедарак йўқолгани, вилоят ИИБ уни топишда кўмаклашганлар 5 миллион сўм билан мукофотланиши ҳақида хабар берган эдик.

Йўқолган қиз тезкор ходимлар томонидан топилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда Хакимова Манзура Бекполат қизи топилиб ота-онасига соғ-саломат топширилган.

«Қидирувда кўмак берган барча фуқароларимизга Сирдарё вилояти ИИБ жамоаси номидан ўзи миннатдорчилигимизни билдирамиз», – дейилади Матбуот хизмати хабарида.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият