date
views 142

Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин туфайли 20 киши эвакуация қилинди

Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин туфайли 20 киши эвакуация қилинди

Фото: ФВБ

Кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ, Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғинга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.

Ёнғин натижасида 15 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаролар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин туфайли 20 киши эвакуация қилинди