date
views 163

Жарима сабабли, Audi автомашинаси жарима майдонига йўл олди

Жарима сабабли, Audi автомашинаси жарима майдонига йўл олди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг қарорларига асосан жавобгар Ш.Ш.дан давлат фойдасига 12.757.000 сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор Ш.Ш.га давлат олдидаги мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, қарздор Ш.Ш. ихтиёрий муддат ичида суд қарорини бажаришни чорасини кўрмаганлиги учун, ундирув қарздорга тегишли бўлган “AUDI Q7” русумли автотранспорт воситаси Бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 31 июль куни автотранспорт воситасини турган манзили аниқланиб, хатланди ва  жарима майдонига олиб кирилди.

Ҳозирда “AUDI Q7” автомашинасини аукцион савдога қўйиш чоралари кўрилмоқда, қарздорни мавжуд маъмурий жарималарни тўловини амалга оширишини кутиб қоламиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жарима сабабли, Audi автомашинаси жарима майдонига йўл олди