Тошкент, Қашқадарё ва Бухорода синов тариқасида чиқиндиларни янги усулда: сигнал чалиш ўрнига енгил мусиқа садолари остида олиб кетиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, чиқинди ташувчи машиналарнинг ҳар эрталаб аҳоли хонадонларидан чиқинди олиб кетиш учун баланд сигнал чалиб келиши аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Буни инобатга олган ҳолда вазирлик ташаббуси билан чиқиндиларни сигнал усулида эмас, енгил мусиқа садолари остида олиб чиқиш йўлга қўйилди.
Ҳозирда Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бу усул тажрибадан ўтказилмоқда. Ҳар бир ҳудудга биттадан махсус машина ажратилиб, аҳолига чиқинди ташувчи машина келгани ҳақида баланд сигнал эмас, мусиқа орқали хабар берилмоқда.
Агар янги усул синовдан муваффақиятли ўтса, кейинчалик бутун республика бўйича жорий қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!