10:00 / 09.08.2023
137

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик қалбаки пулларни ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик қалбаки пулларни ишлаб чиқарган шахслар ушланди
Фото: Навоий вилояти ИИБ

Қизилтепа туманида қалбаки пул ишлаб чиқариш билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 август куни вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида туманда яшовчи фуқаро А.Р. шартли харидорга жами 400 млн сўм қалбаки пулларни 160 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулни олган вақтида ушланган. А.Р. олиб борилган тезкор суҳбат давомида у 200 минг сўмлик купюраларни Қизилтепа тумани Бўлакработ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қизилтепа турон” МЧЖга қарашли савдо дўконида таниши А.Х. билан биргаликда босиб чиқарганини билдирган.

Савдо дўкони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан бориб кўздан кечирилганида у ердан қалбаки купюраларни босиб чиқаришда фойдаланилган ноутбук, рангли принтер ҳамда қалбаки пуллар топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият