date
views 565

Тошкентда 8 ёшли қизни ўпиб, уятсиз ҳаракатлар қилган эркак ушланди

Кадр: Telegram

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган вояга етмаган қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатларни содир этган эркак видеосига муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда ёши катта шахс вояга етмаган қизни қаршилигига қарамасдан ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этгани акс этган видео тарқалди. Видеода акс этган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганишлар олиб борилган.

Қайд этилишича, 8 август куни тахминан соат 18:30 ларда 63 ёшли М.И. Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафидаги йўл четида ўтирган вояга етмаган 8 ёшли Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ИИОга ариза тушмаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 8 ёшли қизни ўпиб, уятсиз ҳаракатлар қилган эркак ушланди