17:50 / 09.08.2023
204

Акадан укага салкам 20 миллион сўм қарз ундириб берилди

Акадан укага салкам 20 миллион сўм қарз ундириб берилди

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ислоҳотларинг муҳим йўналишларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятни таъминловчи ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга қаратилган. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳар қандай манфаатлардан, ҳатто давлат манфаатидан ҳам устунлигини шакллантирмасдан устувор мақсадларимизни рўёбга чиқариш мумкин эмас.

Хусусан, Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 11.05.2023 йилдаги Б.М. дан ундирувчи С.М. фойдасига 19,2 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро хужжати 24.07.2023 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

Давлат ижрочисининг мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан мавжуд қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият