date
views 185

Тошкентда йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани бўйича жиноий иш очилди

Тошкентда йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани бўйича жиноий иш очилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилди. Унга кўра, йўл ўтказгич қурилишидаги 2 млрд 760 млн. сўмлик зарарда 3 нафар мансабдор ҳам гумон қилинмоқда.

«Жорий йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн. сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган», дейилади хабарда.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани бўйича жиноий иш очилди