21:43 / 13.08.2023
117

Давлат солиқ идоралари фойдасига 377 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди

Давлат солиқ идоралари фойдасига 377 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди

Инсоннинг тириклигини таъминлайдиган унинг вужудидаги қон бўлгани каби солиқлар ҳам иқтисодиётнинг қон томиридир. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 63-моддасига мувофиқ, «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Аммо орамизда ўз конституциявий бурчини бажаришни унутаётган фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субектларининг мансабдор шахслари ҳам бор, афсуски.

Мажбурий ижро бюроси органлари ўз ваколати доирасида  вақтида тўланмаган солиқлар ундирувини ҳам амалга оширади. Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан мазкур турдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Натижада, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 377 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди. Жумладан, жорий йилнинг  7 август куни қарздор “Минора қурилиш экспедицияси” АЖнинг 37 та ижро ҳужжатлари бўйича Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 3 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Шунингдек, қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, қарздорларга тегишли 31 та 7,4 млрд. сўмлик  хатланган мол-мулклар электрон онлайн аукцион савдоларида сотилиб, солиқ идоралари ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Хусусан, “G’uzor Gazoil” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси аукцион савдосида 371,2 млн.га сотилиб, сотувдан тушган пул маблағи жамятнинг солиқ қарзини қоплашга йўналтирилди.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида қарздорлардан хатлаб олинган 194 млрд. сўмлик мулклар аукцион савдоларида турибди. Мисол учун, қарздор “Global commerce” хучусий корхонасининг 3 млрд. 357 млн. сўмга баҳоланган мулклари  аукцион савдоларида ўз харидорларини кутиб турибди.

Бюро ходимлари томонидан ушбу йўналишдаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бобур Панжиев 
МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси

катта инспектори


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият