13:06 / 14.08.2023
246

Қашқадарёда янги қуриб битказилган чойхона ёниб кетди

Кадр: Telegram

Қашқадарё вилояти ФВБ Кўкдала туманидаги чойхонада содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 13 август куни соат 21:22 ларда Кўкдала тумани ФВБ диспетчерлик хизматига туман ҳудудидаги “Хўжаобод” МФЙ ҳудудида жойлашган янги қуриб битказилган чойхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, соат тахминан 21:25 ларда воқеа жойига етиб борган (оралиқ масофа 1 километр) ва соат тахминан 22:30 ларда тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тадбиркор С.Т.га қарашли чойхонанинг 260 метр квадрат майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

“Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият