Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Ромитан туманидаги чўл ҳудудида жойлашган объектдан бир гуруҳ шахслар дизель ёқилғисини талон-тарож қилишган. Талончилик қилган гуруҳ ушланган.
«Газли» чўл массиви Ромитан тумани марказидан қарийб, 70 километрча олисда жойлашган. Узоқ йиллардан буён ушбу ҳудудда «Inter Engineering» компанияси ўз фаоилятини олиб боради.
Таъкидланишича, ушбу компания томонидан газ қувурларини монтаж қилиш ишлари олиб борилаётган бўлган ва бунинг учун махсус техникалар йиғиб қўйилган бўлган.
«Жорий йилнинг 10 август куни тунги соат тахминан 04:00ларда бир гуруҳ номаълум шахслар кшбк объектдаги «ХCMC» русумли экскаватор ва «DAIFENG» русумли «трубоукладчик» махсус техникаларнинг дизель ёқилғисини яширин равишда талон-тарож қила бошлашган. Ҳолатдан ушбу объект қўриқчиси хабар топган ва бир гуруҳ шахсларга қарши чиқиб, уларни тўхтатмоқчи бўлган. Афсуски, улар қўриқчига таҳдид қилиб, унинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатишган. Жами 3 310 285 сўмлик 395 литр дизель ёқилғисини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойида қочишган»,—деди Шуҳрат Жалолов.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ромитан тумани «Қоқиштувон» маҳалласида яшовчи М.С. ва унинг маҳалладоши Ж.А. ҳамда «Қумработ» маҳалласи фуқароси Б.Ш.лар томонидан содир этилгани аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг