date
views 119

Бола таъминотидан қочиб юрган 8 нафар “шоввоз” топилди

Бола таъминотидан қочиб юрган 8 нафар “шоввоз” топилди

Қарздан қочган қиёматда барибир тутилади дейишади. Лекин ўзининг норасида фарзанди олдидаги қарзи учун инсон шу дунёни ўзида ҳисоб беришга тўғри келади.

Бюронинг Тошкент вилояти Янгийўл туман бўлими иш юритувида 20 млн. сўмдан юқори бўлган алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган 8 нафар қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, бошқарманинг Қидирув шўъбаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, вояга етмаган фарзандлари учун алимент қарзлари тўлашдан қочиб юрган 8 нафар қарздор ота қидириб топилди.

Улардан 3 нафарига нисбатан Қонуннинг 47⁴-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамок жазоси тайинланди, 1 та ҳолатда Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий иш қўзғатиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди. Яна 1 та қарздор эса  ўзаро келишганлиги сабабли оиласи тикланиб Қонуннинг 40-модда 1-қисми билан ижро ҳужжати тамомланди.

Қолган 4 нафар қарздордан эса алимент пулларини ундириш чоралари кўрилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бола таъминотидан қочиб юрган 8 нафар “шоввоз” топилди