09:25 / 15.08.2023
164

Фарғонада Cobalt билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетди

Фото: Фарғона вилоят ЙҲХБ

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Cobalt билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат тафсилотларини маълум қилди.

Ҳолат Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 252-км да содир бўлган. Иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга ҳаракатланиб чиқаётган Spark қайрилиб олиш учун йўлнинг иккинчи бўлагидан асосий бўлакка ўтаётган вақтида унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia ҳайдовчиси унга йўл бериш учун тезликни пасайтирган.

Фото: Фарғона вилоят ЙҲХБ

Шу вақтда унинг ортидан келаётган Cobalt автомобили оралиқ масофани сақламагани сабабли дастлаб Nexia’нинг, сўнгра Spark’нинг ортига бориб урилган. Spark бошқарувни йўқотиб ағдарилган. Натижада машинада бўлган икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. 

Ҳозирда Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилоят ЙҲХБ


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият