Қарздорни кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда кўчириш давлат ижрочиси томонидан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг Жавобгар Н.Д. ва оила аъзоларини Арнасой тумани Ғолиблар ШФЙдаги уйдан мажбурий тартибда чиқариш бўйича ижро ҳужжатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилди.
Давлат ижрочиси мажбурий кўчириш куни ва вақти тўғрисида қарздорга расман маълум қилган. Кўчириш куни тўғрисида хабардор қилинган қарздорнинг ҳозир бўлмаслиги ижро ҳужжатини ижро этиш учун тўсқинлик қилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Кўчириш холислар иштирокида, ИИБ, ФВВ, ТТЁ хизмати ходимлари ва бошқа ваколатли шахсларнинг кўмагида, давлат ижрочиси томонидан амалга оширилди.
Мажбурий ижро якунида давлат ижрочиси томонидан кўчириш тўғрисида далолатнома тузиб иштирокчилар томонидан имзоланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг