3 та авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

3 та авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
Фото: Ўзавиация

Ўзбекистон ва тегишли давлатлар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан қатор авиаташувчиларга Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатномалари берилди.

Улар:

  • Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпаниясига Деҳли - Тошкент - Деҳли йўналишида А-320NEO ва А-321 NEO ҳаво кемаларида;
  • Полшанинг LOT Polish Airlines авиакомпаниясига Варшава - Тошкент - Варшава йўналишида Boeing-737-8MAX ҳаво кемасида;
  • Малайзиянинг Malinda Airways авиакомпаниясига Куала-Лумпур - Тошкент - Куала-Лумпур йўналишида А-330 ҳаво кемасида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар