13:10 / 16.08.2023
107

Навоийда аёл ўз чақалоғини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоийда аёл ўз чақалоғини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоийда аёл янги туғилган қизини 90 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди.

Навоий вилояти ДХХ, ички ишлар ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ч. қизи 2023 йилда туғилган Б.Д.ни бошқа бир фуқарога 90 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият