Уйдан кўчириш,киргазиш каби суд қарорлари асосида олиб бориладиган ижро ҳаракатлари номулкий турдаги ижро ҳужжати ҳисобланиб,бунда томонларни бирини қонуний ҳақ ҳуқуқи таъминланиб,иккинчи томонга мажбурият юклатилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор А.Худайназаров оила аъзолари билан ундирувчи М. Файзиевага тегишли бўлган Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Тинчлик ҚФЙ, Қоратепа МФЙ, У.Ибрагимов кўчаси рақамсиз уй-жойдан кўчириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида давлат ижрочиси томонидан қарздорга берилган огоҳлантириш ва ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида берилган талабномаларга қарамай қарздор суд қарорини ижросини таъминлашга қаршлик кўрсатган ёки давлат ижрочисини қонуний талабларини бажармаган.
Шунингдек қарздор А.Худайназаров давлат ижрочисини қонуний талабларини бажармаганлиги оқибатида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 82-моддасига асосан маъмурий жаримага тортилган.
Бундан ташқари олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида 07.08.2023 йилда ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида тарафларга ва давлат ташкилотларига талабномалар юборилган.
Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлар давомида 11.08.2023 йилда қарздор А.Худайназаров оила аъзолари билан Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Тинчлик ҚФЙ, Қоратепа МФЙ, У.Ибрагимов кўчаси рақамсиз уй-жойдан мажбурий тартибда кўчирилиб, ундирувчи М.Файзиевага ушбу хонадон топширилган.
Тегишли тартибда далолатнома рамийлаштирилиб Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!