Дори-дармонлар инсоннинг саломатлигини тиклаш, дардига даво бўлиш учун восита ҳисобланади. Лекин улар сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқса, инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли заҳарга айланади қолади.
Мутахассислар томонидан яроқсиз ва соғлик учун зарар деб хулоса қилинган дори воситалари зудлик билан мусодара қилиниб, тегишли тартибда йўқ қилинади.
Бюронинг Тошкент вилояти бошқармасининг ишчи гуруҳи ва Бюронинг Бўка тумани бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорига асосан, туман бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг ижро варақасига асосан 244,7 млн. сўмлик жами 734 дона дори воситалари тегишли комиссия аъзолари иштирокида йўқ қилинди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар