date
views 527

Ўзбекистонликлар Россиядаги заводга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Россиядаги заводга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонлик фуқаролар Россиядаги заводга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, фуқаролар Россиянинг Саратов вилоятидаги металлконструкция заводига электр-газ пайвандчи сифатида ишга таклиф этилади. Улардан қуйидагилар талаб этилади:

  • электр-газ пайвандчи йўналиши бўйича тегишли гувоҳномага эга бўлиш;
  • хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш;
  • рус тилини мулоқот даражасида билиш;
  • камида 1 йиллик иш тажриба;
  • Россияга кириш учун тақиқи бўлмаган 20-45 ёш эркаклар. 

Шунингдек, иш берувчи томонидан:

  • авиачипта;
  • патент харажатлари;
  • ётоқхона;
  • махсус ишчи кийим.

Фуқаролар танловда агентликнинг Наманган вилояти филиалига хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан келишлари лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Россиядаги заводга ишга таклиф қилинмоқда