Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)

Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабида бўлиб, шароитлар билан танишди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу мактаб 2023 йилда капитал таъмирланди. У 782 ўқувчига мўлжалланган. 22 та синфхона, спорт зали, ошхона, STEM лабораторияси, компьютер хоналарида замонавий шароитлар яратилган. Кутубхонада 1 минг 500 дан зиёд бадиий адабиётлар жамланган.

Маълумки, ёшларни камида иккита чет тили ва битта замонавий ҳунарга ўргатиш мактаб таълимидаги асосий йўналиш сифатида белгиланган. Мактабнинг бўш турган ер майдонида енгил конструкциялардан қўшимча хоналар қурилиб, 15 хил касб-ҳунар учун шароит ташкил этилган. Уларда ўқувчилар компьютер, техник хизмат кўрсатиш, тўқувчилик, сартарошлик, косметология, кулолчилик, ўймакорликнинг илк сабоқларини ўрганади.

Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ушбу хоналарни кириб кўрди, ёзги тўгаракка келган болалар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
“Биз олий таълимда қамровни кенгайтириб боряпмиз. Лекин ҳамма ҳам университетда ўқишни танламайди. Шунинг учун фарзандларимизга мактабдаёқ чет тиллари ва ҳунарлар ўргатишни мақсад қилганмиз. Кимнинг кичкина бўлсаям қўлида касби бўлса, куни ўтади. Кейин яна ўз устида ишлаб, маҳоратини ошириши ҳам мумкин. Мақсадимиз — ҳар бир ёшга муносиб шароит яратиш”, — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев шу ерда ўқитувчилар ва меҳнат фахрийлари билан мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Оқдарё туманидаги мактаб шароити билан танишди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар