date
views 174

Судьялар қасамёд қабул қилди

Судьялар қасамёд қабул қилди

Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича туман (шаҳар) ва туманлараро ҳамда туманлараро (шаҳар) иқтисодий ва маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларининг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2023 йил 24 августдаги қарори билан судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган З. Латипов, Р. Алияров, Ж. Мухаммадаминов, А. Қуваталиев, А. Одилов, Т. Исмоилов, Ж. Халимова, Р. Алимжанов, А. Юлдашов, Д. Азимова, А. Рахматов, Р. Хусаинова, Х. Эсонов, Д. Ахмедова, С. Рамазанов, Д. Исаева, С. Панжиев, М. Юлдашев, М. Мамаюсупов, С. Махмудова, Ф. Миров, Х. Саъдуллаев, А. Файзиев, У. Омонов, А. Каражанов, Н. Номозов, Д. Жўраев, О. Хакимов, А. Давлетовнинг қасамёди эшитилди.

Қасамёд қабул қилган 29 нафар судьяга судьялик гувоҳномалари топширилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судьялар қасамёд қабул қилди