date
views 114

Банк картасидан ўғирликлар учун жавобгарлик белгиланади

Банк картасидан ўғирликлар учун жавобгарлик белгиланади
Ўзбекистон қонунчилигида банк картасидан пул ўғирлаш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева хабар берди.

— Банк ҳисобидаги ёки картасидаги пулларни ўғирлаш каби ҳолатларга нисбатан жавобгарлик белгиланмагани бундай қилмишлар такрор содир этилишига шароит яратмоқда, - деди депутат. — Шунингдек, ахборотни ноошкора тўплашга мўлжалланган махсус воситаларнинг замонавий турлари мамлакатимизга эркин тарзда кириб келиши ва савдоси жадаллашиб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилинаётганлиги сабабли истеъмолчилар қамрови кенгайиб бормоқда. Ушбу махсус воситалардан фойдаланишнинг қонуний тартиби белгиланмагани ғаразли ниятдаги шахслар томонидан сир ҳисобланадиган маълумотларни қонунга хилоф равишда тўплаш ҳамда улардан жиноий мақсадларда фойдаланишга шароит яратмоқда.

Депутат махсус воситалар нима эканига аниқлик киритмади.

Қайд қилинишича, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади ва юқоридаги каби ҳолатлар билан боғлиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланади.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни фош этишга ҳуқуқий асос яратиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш ва қонунга хилоф равишда майнингни амалга ошириш учун жавобгарлик белгиланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банк картасидан ўғирликлар учун жавобгарлик белгиланади