date
views 254

Мактабларнинг янги таҳрирдаги намунавий устави тасдиқланди

Мактабларнинг янги таҳрирдаги намунавий устави тасдиқланди

Президентнинг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мактаб таълими тизимида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб умумий ўрта таълим мактабларининг янги таҳрирдаги намунавий устави тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги мактаб уставига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • «Таълим тўғрисида»ги қонун, президент фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштирилди;
  • мактаб директорларини тайинлаш тартиби (Директорлар кенгаши);
  • мактаб таълимида рақамлаштириш ва давлат хизматларини кўрсатиш;
  • синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби;
  • ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш;
  • инклюзив таълим жараёнлари.

Уставда мактаб маъмурияти (директор ва ўринбосарларнинг) вазифалари, педагог ходимларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштирилди.

Барча мактаб маъмуриятлари мазкур намуна асосида мактаб уставларини янгилаб олиши ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактабларнинг янги таҳрирдаги намунавий устави тасдиқланди