11:50 / 01.09.2023
199

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги ўзбек-қирғиз чегара пости очилди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги ўзбек-қирғиз чегара пости очилди

Андижон вилояти Марҳамат туманида ўзбек-қирғиз чегара пости очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ўз саҳифасида маълум қилди.

1 сентябр, жума куни Марҳамат туманидаги Қирғизистон билан чегара пости очилиш маросими бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимида қатнашиб, икки элни бирлаштирувчи  режаларидан яна бири амалга ошгани билан табриклади.

«Авваламбор барчангизни кеча сиз нишонлаган Қирғизистон мустақиллиги куни билан, бугун Ўзбекистонимизда нишонланаётган Ватанимиз мустақиллик байрами билан чин юрагимдан табриклайман. Ҳурматли президентимиз ташаббуслари билан, қолаверса Қирғизистон президенти қўллаб-қувватлови билан икки элни бирлаштириш бўйича жуда катта-катта ишлар амалга ошириляпти», — дейди вилоят ҳокими.

Шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган «Бекобод» чегара пости очилиш маросими ўтказилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият