Мамлакатга етти ойда қариндошларни йўқлаш мақсадида қанча чет эллик келгани маълум қилинди.
2023 йилнинг январ-июл ойларида жами 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 7 ойда қариндошларни йўқлаш мақсадида ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони бўйича Тожикистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1 млн киши.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қирғизистон – 886 минг нафар;
- Қозоғистон – 831,6 минг нафар;
- Россия – 269,6 минг нафар;
- Туркия – 28,3 минг нафар;
- Жанубий Корея – 4,5 минг нафар;
- Украина – 3,8 минг нафар;
- Беларус – 3,6 минг нафар;
- Туркманистон – 3,5 минг нафар;
- Германия – 2,6 минг нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар