Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида"ги Низомига мувофиқ Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Тошкент тумани бўлими иш юритувидаги суд қарорларига асосан 82 та ижро ҳужжати бўйича жами 2 млрд. 422 млн. сўмлик йўқ қилиш белгиланган товар моддий бойликлар (дори воситалари, истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари)ни туман ҳудудидаги махсус ажратилган жойда йўқ қилинди.
Ушбу товар моддий бойликларнинг 24 та ижро ҳужжати бўйича 1 млрд. 723 млн. сўмлиги (дори воситалари) Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман (шаҳар) ходимлари томонидан, 28 та ижро ҳужжати бўйича 32,1 млн. сўмлиги Давлат солиқ инспекцияси туман (шаҳар) ходимлари томонидан, 22 та ижро ҳужжати бўйича 628,9 млн. сўмлик Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамда 8 та ижро ҳужжати 38,7 млн. сўмлиги Ички ишлар органлари томонидан ушланган.
Йўқ қилиш жараёни комиссия аъзолари, ОАВ вакиллари ва холислар иштирокида белгиланган тартибда ўтказилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!