date
views 333

Ота 5000 АҚШ долларига кўз юмди...

Ота 5000 АҚШ долларига кўз юмди...

Биз, одатда ажрашган оилаларни кузатсак, айрим ҳолларда эр-хотинларнинг бутунлай “юз кўрмас” бўлиб, ҳатто фарзандлари борлигини ҳам унутиб қўйган инсонларни учратамиз. Баъзиларда эса аксинча, тақдир йўллари айри тушган бўлса-да, орадаги ўзаро ҳурмат, болаларга бўлган меҳр, эътибор сақланиб қолганининг гувоҳи бўламиз.

Хўжаобод туманида яшовчи А.Ўзганов ва С.Ҳакимова ҳам 2010 йилда турмуши бузилган, ўртадаги бир ўғил ва бир қиз эса онаси тарбиясида қолган. Улардан бири ҳозирда вояга етган, яна бири эса уч йилдан сўнг ўн саккизга тўлади. Ота бўлмиш А.Ўзганов 2010 йилдан буён алимент тўловларини қолдирмасдан тўлаб келади. Боиси, алимент - фарзандларнинг ҳақи, уларнинг униб-ўсиши учун берилиши зарур бўлган моддий қиймат эканини яхши тушунади.

Бу гал ҳам улар муросага келишди ва ота 3 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлашини билдирди. Келишилган сумма эса 5 000 АҚШ долларини ташкил этди. Болаларнинг онасига эса 5 000 АҚШ доллари топширилди ва аёлнинг аризасига биноан ижро иши якунланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота 5000 АҚШ долларига кўз юмди...