date
views 92

Оилавий тадбиркорлар беш нафаргача доимий ишчи ёллаши мумкин

Оилавий тадбиркорлар беш нафаргача доимий ишчи ёллаши мумкин

Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунга оилавий тадбиркорлик фаолиятини юритишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган субъектлар беш нафаргача доимий ишчи билан меҳнат шартномаси тузиши ва ёллаши мумкинлиги белгиланмоқда. Айни пайтда амалдаги нормага кўра, уч нафаргача доимий ишчи билан меҳнат шартномаси тузиш ва уларни ёллаш мумкин.

Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунчилигимиздаги бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги чеклов чиқариб ташланмоқда.

Лойиҳада кўзда тутилаётган нормалар оилавий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада кенгайтиришга, янги иш ўрни яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши назарда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оилавий тадбиркорлар беш нафаргача доимий ишчи ёллаши мумкин