Кўча куйда, ижтимоий тармоқда ва ойнаи жаҳон орқали “Кредит олиш энди янади осон” ёхуд “Имтиёзли шартларда кредит олинг” каби кўплаб реклама роликларга кўзимиз тушади.
Автомашина сотиб олишга етарли маблағ бўлмаса, бундай вазиятда автокредит ечим бўлиши мумкин. Бироқ, кредит қайтарилмаса, суд қарори билан мажбурий тартибда ундириш белгиланади.
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 05.06.2023 йилдаги ижро варақасига асосан АКБ “Капиталбанк” фойдасига қарздор Н.К.дан 363 млн. 318 минг сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган “Маlibu 2” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими давлат ижрочиси М.Мирахмедов томонидан гаров мулки ҳисобланган “Маlibu 2” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!