date
views 243

Мурувват уйига 17 нафар ходим ишга тикланиб, маънавий зарар ундириб берилди

Мурувват уйига 17 нафар ходим ишга тикланиб, маънавий зарар ундириб берилди

Инсон ҳуқуқларини тан олиш нафақат уларни амалга ошириш ҳуқуқини, балки муайян мажбуриятларни бажаришни ҳам англатади.

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳар қандай манфаатлардан, ҳатто давлат манфаатидан ҳам устунлигини шакллантирмасдан устувор мақсадларимизни рўёбга чиқариш мумкин эмас.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 24.07.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Жиззах шаҳридаги интернет уйининг муқаддам меҳнат шартномасини бекор қилинган 17 нафар ходимларини ўз вазифаларига ишга тиклаш ҳамда ҳар бирига бир миллион сўмдан маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочисининг ижро ҳаракатлари натижасида мазкур 17 нафар фуқаролар ўзининг муқаддам ишлаган вазифасига ишга тикланиб, ҳар бирига бир миллион сўмдан маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон ҳеч бир камситишсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мурувват уйига 17 нафар ходим ишга тикланиб, маънавий зарар ундириб берилди