date
views 251

Lada Vesta сотилиб, 98 млн. сўмлик пул фуқарога тўланди

Lada Vesta сотилиб, 98 млн. сўмлик пул фуқарога тўланди

Қарз олдингми қайтар. Бўлмаса қонун орқали ундириб олинади. Бу рад этиб бўлмас ҳақиқатни деярли барча билса-да, барибир “бир гап бўлар” қабилида қарзни олиб тўламай юрганлар ҳам талайгина.

Бюронинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Г.Абдуллаевадан, ундирувчи Г.Шодиева фойдасига жами 98 млн. 375 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли мол-мулклар ўрганилган. Натижада қарздорга тегишли бўлган Lada Vesta автотранспоот воситаси борлиги аниқланган. Мазкур автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатланиб, электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

Сотувдан тушган пул ҳисобидан 98 млн. 375 минг сўм ундирувчи Г.Шодиева фойдасига тўлиқ ундириб берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Lada Vesta сотилиб, 98 млн. сўмлик пул фуқарога тўланди