date
views 159

АҚШ 2023 йил учун Green Card беришни якунлади

АҚШ 2023 йил учун Green Card беришни якунлади

АҚШ ҳукумати 2023 йил учун Green Card бериш жараёнини якунлади. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Шу боис, 2023 йилги DV дастури бўйича суҳбатлар бутун дунё бўйлаб, жумладан Ўзбекистон учун ҳам тўхтатилди.

«АҚШ ҳукумати 2023 йилги DV дастури учун белгиланган барча иммиграцион визаларни тақдим этди. Сентябр ойининг колган кунларига белгиланган DV дастури бўйича суҳбатлар бутун дунё бўйлаб, жумладан Ўзбекистонда хам бекор қилинди. DV-2023 дастури бўйича виза учун суҳбатдан ўтган, аммо виза олмаган мурожаатчилар энди виза олиш ҳуқуқига эга эмас», дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Green Card лотереяси 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Унда ғолиб чиққанлар АҚШда қонуний яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.

Ҳар йили 55 мингта виза учун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина Green Card визасига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ 2023 йил учун Green Card беришни якунлади