date
views 275

Олимлар тарихдаги энг иссиқ даврни маълум қилди

Фото: Getty Images

Инсоният охирги уч ой ичида Ердаги иқлим инқирози оқибатларини тўлиқ ҳис қилди. Юқори ҳарорат, жазирама тўлқини ва кучли ўрмон ёнғинлари сайёрани том маънода қиздирди.

Натижада 2023 йилнинг ёзида тарихдаги энг иссиқ ҳароратлар қайд этилди. БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти ва Европанинг Copernicus иқлим хизмати тегишли баёнотни эълон қилди. Бу ҳақда Gizmodo хабар берди.

Метеорологлар июль ойи тарихидаги энг иссиқ ой бўлгани сабабли 2023 йил ёзи ҳарорат рекордини ўрнатишини тахмин қилганди. Олимлар кутганидек, август жорий йилнинг июлидан кейин тарихдаги иккинчи энг иссиқ ойга айланди. Жумладан, жорий ёзнинг сўнгги ойи олдинги йилларга қараганда деярли 1,5 даража иссиқроқ бўлди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, иссиқлик ва Эл-Нино ҳодисаси ўртасида боғлиқлик бор. Бу йилги жазирама нафақат қуруқликка, балки океанга ҳам таъсир қилди.

Эл-Нино — кучли табиий ҳодиса, экваториал ва Жанубий Тинч океанидаги сув ҳароратининг даврий равишда ошиши. У бутун сайёрадаги иқлимга таъсир қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар тарихдаги энг иссиқ даврни маълум қилди