Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 23.12.2022 йил кунги ижро варақасига асосан жавобгар А.Мамаджановдан ундирувчи Кадастр агентлиги Қўқон шаҳар бўлими фойдасини кўзлаб Қўқон шаҳар Моварауннахр кўчаси “Истамбул кафеси” ёнида жойлашган ноқонуний қурилма (навес) буздириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилган. Белгиланган муддат ичида қарздор томонидан буздирилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг 05.09.2023 йилдаги ноқонуний қурилма (навес) буздирлиганлиги тўғрисидаги далолатномага асосан ижро ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!