Турли сабаблар билан йиллар мобайнида алимент пулларини тўламай юрган қарздор шахслар охир оқибат кеч бўлсада ўз мажбуриятини бажариши шарт. Авваламбор қонунлар шуни талаб этади. Қолаверса бу фарзанднинг ризқи.
Бюронинг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 09.10.2018 йилдаги қарорига асосан қарздор Ф.Юлдашевдан, ундирувчи Н.Юлдашева фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ту́ғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор бир неча йилдан бери чет мамлакатда эканлиги маълум бўлган. У хориждан қайтгач ижро ҳаракатлари давом эттирилган.
Мазкур ижро иши юзасидан қарздордан фарзанди 18 ёшга ту́лгунига қадар бу́лган жами 51 590,7 минг су́м алимент пуллари ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг