Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда низо суд тартибида кўриб чиқилади.
Бироқ амалиётда тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.
Хусусан, АТ “Халқ банки” Навбаҳор филиали томонидан “M.T” фермер ҳўжалигига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 407 млн. сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит шартномаси бўйича фермер ҳўжалиги раҳбари ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаганлиги сабабли, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 14.03.2023 йилдаги қарорига асосан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган “А.Б.Ч” фермер хўжалигига тегишли “ISUZU NPR 82 L-KL5VAY” русумли автотрнспортга қаратиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Навбаҳор туман бўлимига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида фермер хўжалиги раҳбари ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бўйича бир неча бор огоҳлантирилиб, банк ҳисобрақамларига электрон инкассо топшириқномалар юборилган.
Аммо, қарздорлик тўланмаганлиги натижасида гаров таъминоти сифатида қўйилган мазкур автотранспорт воситаси хатланган ҳамда электрон онлайн аукцион орқали 624 млн. сўмга сотилиб, сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилган.
Кредит маблағи ўз вақтида тўлаб борилганида шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас ва келгусида бошка бир тадбиркорнинг кредит ресурсларидан фойдаланишига замин яратилган бўлар эди.