Гаров- бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши ҳисобланади.
Бюронинг Зарбдор туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг фуқаро Сарвар Анорқуловдан “Капиталбанк” АТБ фойдасига 93,6 млн. сўм ундириш ҳамда ундирув қарздорга тегишли “Nexia-3” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси 20.02.2023 йилда келиб тушган, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулкларга тақиқ ўрнатилиб, ижро ҳужжатини ижросини ихтиёрий бажармаганлиги сабабли маъмурий жарима қўлланилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида C.А.га тегишли “Nexia-3” русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шундан сўнг, автомашина электрон-онлайн аукционларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик, ижро йиғими ва маъмурий жарималар тўлиқ қопланади.
Фуқаро олган кредитини масъулиятни ҳис қилган холда ўз вақтида тўлаб борганида, автомашинасидан айрилмаган бўлар эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!