Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида бир йигит қизни мажбурлаб машинага солиб, олиб кетмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.
Тасвирда кўринишича, пиёдалар йўлагида кетаётган қиз орқасидан бир йигит кузатиб бориб, Lacetti русумли автомобилга ўтказмоқчи бўлган. Қиз қаршилик қилиб, одамлардан ёрдам беришларини сўраб бақира бошлаган.
Қизни автомобилга ўтказолмаган йигит машинага ўтириб кетган.
Воқеа юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Усмонжон Шарипов изоҳ берди.
“Гумондор шахслар Марғилон шаҳри Ички ишлар бўлимига чақиртирилиб, уларнинг шахсига ойдинлик киритилган. Ҳолат Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган” — деди Усмонжон Шарипов.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг