date
views 88

20 сентябрдан боғча ва мактабларда йод препарати бепул тарқатилади

20 сентябрдан боғча ва мактабларда йод препарати бепул тарқатилади

20 сентябрдан бошлаб, ҳар чоршанба куни барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида йод препаратларини бепул тарқатиш бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган.

Қайд қилинишича, йод ривожланаётган организм учун энг муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Унинг танқислиги бўқоқнинг ривожланиши, қалқонсимон без дисфункцияси, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини секинлашиши, кретинизм каби оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Болаларда йод танқислигининг энг оғир оқибати уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги кечикишдир», дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 20 сентябрдан боғча ва мактабларда йод препарати бепул тарқатилади
-->