date
views 240

Саида Мирзиёева Россия элчисини қабул қилди

Саида Мирзиёева Россия элчисини қабул қилди

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Бугун, 13 сентябр куни Ўзбекистон Президенти администрацияси расмийлари Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчиси Олег Малгинов билан учрашди.

Элчини президентнинг ёрдамчиси Саида Мирзиёва, Администрациянинг Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов ва Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов қабул қилган.

Расмий хабарга кўра, учрашувда мамлакатлар ўртасидаги таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва ёшлар сиёсати соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашган эди.

Учрашувдан суратлар

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева Россия элчисини қабул қилди