date
views 101

Тошкент вилоятида калити билан қолдирилган Lacetti’ни миниб қочган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида калити билан қолдирилган Lacetti’ни миниб қочган шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 30 ёшли аёлга тегишли бўлган Lacetti’ни олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 8 сентябрь куни соат 19:10 ларда номаълум шахс Нурафшон шаҳар “Бобур” МФЙда жойлашган дўкон олдида турган, калити автомашинада очиқ қолдирилган Lacetti’ни олиб қочган. Машина 1993 йилда туғилган Н.Р.га тегишли бўлган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу машинани шаҳарнинг “Маърифат” МФЙда яшовчи 41 ёшли Б.Ж. олиб қочгани аниқланган ва у қўлга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият