date
views 386

Олмоқнинг бермоғи ҳам бор

Олмоқнинг бермоғи ҳам бор

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида банкдан 1.124.054,7 минг сўм кредит қарздорлиги бўлган «Ф.К.И» МЧЖдан гаров мулки ҳисобланган бино хатланди.

Хабарга кўра, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 28.07.2023 йилги ижро ҳужжатига асосан қарздор «Ф.К.И» МЧЖдан "Миллийбанк" АЖ Фарғона вилоят филиали фойдасига жами 1.124.054,7 минг сўм кредит қарздорлгини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Таъкидланишича, мазкур ижро ишини юритиш бўйича қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлса-да, ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий бажармаган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжати билан ундирувга қаратилган гаров мулки бўлган Фарғона шаҳар Ёшлар МФЙ Истироҳат кўчасида жойлашган икки қаватли бино-иншоотлари қарздорликни қоплаш мақсадида хатланган.

Ҳозирда мазкур хатланган мулкни аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмоқнинг бермоғи ҳам бор