2023 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонга 36,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 8 ойда тижорат мақсадида энг кўп ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони бўйича Туркманистон етакчилик қилмоқда – 21,4 минг нафар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Тожикистон – 9,3 минг нафар;
- Афғонистон – 1,1 минг нафар;
- Хитой – 0,7 минг нафар;
- Ҳиндистон – 0,6 минг нафар;
- Туркия – 0,6 минг нафар;
- Қирғизистон – 0,5 минг нафар;
- Жанубий Корея – 0,5 минг нафар;
- АҚШ – 0,3 минг нафар;
- Эрон – 0,2 минг нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар