23:14 / 16.09.2023
291

Бухорода боғча мудираси 25 нафар болани ўз Spark’ида олиб кетаётганида тўхтатилди

Кадр: Telegram

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида боғча мудираси 25 нафар болани ўз Sparkъида олиб кетаётганида тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторлари йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинаётган навбатдаги ўрганишлар вақтида аниқланган. Ғиждувон туманидаги магистрал йўлда ҳаракатланиб кетаётган Spark тўхтатилиб, текширилган.

Рул бошқарувида бўлган ҳайдовчи аёл бир нечта болани миндириб олгани аниқланди. Болалар 25 нафар экани маълум бўлган. Хусусий боғчада ишловчи ушбу аёл ўз боғчасидаги болаларни шу тарзда уйигача олиб бориб беришини айтган. У бу каби ҳолат биринчи марта бўлаётганини таъкидлаган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият