date
views 526

Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади

Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади

Эртага Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, фақат жанубда ва Фарғона водийсида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, кундуз куни +26...+28 даражани ташкил этади.

20 октябр, чоршанба куни марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ ҳаво кузатилади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

20-22 сентябр кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади ва кундуз кунлари +23...+25 даражадан юқори бўлмайди. Кечалари ва эрталабки соатларда ҳаво анча салқинлашади, ҳарорат +11...+16 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда 18-19 сентябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 19 сентябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +26...+29 даража бўлади.

20 сентябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 сентябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13...+15 даражагача, кундузи +23...+25 даражагача пасаяди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади