Оила қуриш нафақат қувонч ва шодликларга тўла балки турмуш бошланишида бир бирига кўникиш, янги хонадондаги муҳитга мослашиш ва бошқа жиҳатлар ўзига яраша қийин кечадиган жараён ҳисобланади. Оилани мустаҳкам бўлиб кетгунича бўладиган турли тўлқинлардан кимдир сабот ва сабр билан ўтади кимдир турмуш синовларига чидолмайди.
Шу тариқа ёш оилаларни бузилиб кетиш эҳтимоли кўпаяди. Лекин яхшиям-ки яратган оилани мустаҳкамлаш воситаси сифатида фарзанд билан сийлайди. Бу эса кўп холларда ришталар узилиб кетмаслигига асосий сабаб бўлади.
Бюронинг Қибрай туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Б.Хамраев, ундирувчи Д.Эргашева фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг