
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Литва давлати иш берувчи ва рекрутинг ташкилоти вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ушбу давлатга қурилиш ва бошқа соҳаларга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашув якунида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Литва давлати иш берувчи ва рекрутинг ташкилоти ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар